Ghafir surasi, 55-oyat

40:55

فَٱصۡبِرۡ إِنَّ وَعۡدَ ٱللَّهِ حَقّٞ وَٱسۡتَغۡفِرۡ لِذَنۢبِكَ وَسَبِّحۡ بِحَمۡدِ رَبِّكَ بِٱلۡعَشِيِّ وَٱلۡإِبۡكَٰرِ ٥٥

Бас, сабр қил. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Гуноҳинг учун истиғфор айт. Эртаю кеч Роббингга ҳамд ила тасбиҳ айт. 23

Izohlar

23 (Ояти каримада Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломга хитоб орқали мўмин бандага иймон йўлида зарур бўладиган зоди роҳила тақдим этилмоқда.)

Tafsir

Бас, эй Пайғамбар, қавмингизнинг сизни тан олмаслиги ва озор беришларига сабр қилинг. Аллоҳнинг сизни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги ваъдаси ҳақдир. Гуноҳингиз учун мағфират тиланг ва Парвардигорингизга кечаю кундуз ҳамду тасбеҳ айтинг.