إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَيَوۡمَ يَقُومُ ٱلۡأَشۡهَٰدُ ٥١
Албатта, Биз Пайғамбарларимизга ва иймон келтирганларга бу дунё ҳаётида ва гувоҳлар турган кунда ҳам нусрат берурмиз.
Tafsir
Дарҳақиқат, Биз элчиларимиз ва мўминларга шу дунёда ҳам, охиратда ҳам мадад берамиз. Бу дунёда душманларига қарши ҳужжатлар тақдим этамиз, ўзларини қўллаб-қувватлаймиз. Қиёмат куни, яъни, пайғамбарлар, фаришталар ва мўминлар рисолат етказилганига ва умматлар уни ёлғонга чиқарганига гувоҳ бўладиган кунда уларни жаннатга киритамиз, ғанимларини эса дўзахга улоқтирамиз.