قَالُوٓاْ أَوَلَمۡ تَكُ تَأۡتِيكُمۡ رُسُلُكُم بِٱلۡبَيِّنَٰتِۖ قَالُواْ بَلَىٰۚ قَالُواْ فَٱدۡعُواْۗ وَمَا دُعَٰٓؤُاْ ٱلۡكَٰفِرِينَ إِلَّا فِي ضَلَٰلٍ ٥٠
Улар: «Сизга Пайғамбарларингиз очиқ-ойдин ҳужжатлар билан келмаган эдиларми?!» – дедилар. Булар: «Ҳа», дейишди. Улар: «Бас, дуо қилаверинглар. Кофирларнинг дуоси залолатдан бошқа нарса эмас», дедилар. 21
Izohlar
21 (Жаҳаннам қўриқчилари: «Нима сабабдан бу ҳолга тушиб қолдингиз?! Сизга пайғамбар келиб, шу кун бошингизга тушиши мумкинлигидан огоҳлантирмаган эдими?!» деб сўрадилар.)
Tafsir
Кофирларга жаҳаннам қўриқчилари шундай дейдилар: "Сизларга пайғамбарларингиз очиқ ҳужжатлар ва ёрқин далиллар келтирмаганмидилар?" Кофирлар: "Ҳа, келтиргандилар", деб жавоб берадилар. Шунда қўриқчилар айтадилар: "Ундай бўлса, ўзларингиз дуо-илтижо қилаверинглар. Биз сизларни шафоат қилмаймиз. Кофирларнинг дуолари зое кетмай қолмайди. Чунки кофирдан дуо қабул қилинмайди".