فَسَتَذۡكُرُونَ مَآ أَقُولُ لَكُمۡۚ وَأُفَوِّضُ أَمۡرِيٓ إِلَى ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ بَصِيرُۢ بِٱلۡعِبَادِ ٤٤
Ҳали, мен сизга айтаётган гапларни эслайсизлар. Мен ишимни Аллоҳнинг Ўзига топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларини аниқ кўриб тургувчидир», деди.
Tafsir
Улар насиҳатга қулоқ солмадилар. Шунда пайғамбар деди: "Ҳали бу насиҳатларимни эслайсизлар ва қабул қилмаганингизга қаттиқ пушаймон бўласизлар. Мен ишимни ёлғиз Аллоҳга топшириб қўяман". Дарҳақиқат Аллоҳ бандаларнинг ҳамма ишларидан воқиф бўлиб туради. Бирон нарса У Зотнинг назаридан четда қолмайди.