مِثۡلَ دَأۡبِ قَوۡمِ نُوحٖ وَعَادٖ وَثَمُودَ وَٱلَّذِينَ مِنۢ بَعۡدِهِمۡۚ وَمَا ٱللَّهُ يُرِيدُ ظُلۡمٗا لِّلۡعِبَادِ ٣١
Нуҳ қавми, Од, Самуд ва улардан кейингилар ҳолига ўхшаш ҳол бўлишидан қўрқурман. Аллоҳ бандаларга зулмни ирода қилмас.
Tafsir
Нуҳ қавми, Од, Самуд ва улардан кейин келган пайғамбарларни ёлғончига чиқарган кофирларнинг иши каби. Аллоҳ уларни ҳақни тан олмай ёлғонга чиқарганлари ва куфр келтирганлари туфайли ҳалок этганди. Аллоҳ бандаларга зулм қилишни хоҳламайди. Улар ўз гуноҳлари билан жазога, азобга лойиқ бўлиб оладилар.