Ghafir surasi, 21-oyat

40:21

۞ أَوَلَمۡ يَسِيرُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ فَيَنظُرُواْ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلَّذِينَ كَانُواْ مِن قَبۡلِهِمۡۚ كَانُواْ هُمۡ أَشَدَّ مِنۡهُمۡ قُوَّةٗ وَءَاثَارٗا فِي ٱلۡأَرۡضِ فَأَخَذَهُمُ ٱللَّهُ بِذُنُوبِهِمۡ وَمَا كَانَ لَهُم مِّنَ ٱللَّهِ مِن وَاقٖ ٢١

Ахир, улар ер юзида юриб, ўзларидан олдин ўтганларнинг оқибати қандай бўлганига назар солмайдиларми?! Ҳолбуки, ўшалар улардан кўра қувватлироқ ва ер юзида асарлари кўпроқ бўлган эдилар. Бас, Аллоҳ ўшаларни гуноҳлари сабабли тутди. Уларга Аллоҳдан ўзга бир сақловчи бўлмади.

Tafsir

Анави мушриклар ер юзини айланиб юриб, ўзларидан олдинги ҳақни тан олмасдан ёлғонга чиқарганларнинг оқибати нима бўлгани ҳақида фикр юритсалар бўлмайдими? Ахир уларнинг оқибатлари ўта аянчли бўлмаганми? Ҳолбуки, улар булардан кўра куч-қувват жиҳатидан ҳам, заминда бинолар қуриб қолдирган осори атиқалари жиҳатидан ҳам зўрроқ бўлганлар-ку! Аллоҳ уларни қилган гуноҳлари туфайли ҳалок айлади. Уларни Аллоҳнинг азобидан қутқариб қоладиган бирон ҳимоячи йўқдир.