Fussilat surasi, 34-oyat

41:34

وَلَا تَسۡتَوِي ٱلۡحَسَنَةُ وَلَا ٱلسَّيِّئَةُۚ ٱدۡفَعۡ بِٱلَّتِي هِيَ أَحۡسَنُ فَإِذَا ٱلَّذِي بَيۡنَكَ وَبَيۡنَهُۥ عَدَٰوَةٞ كَأَنَّهُۥ وَلِيٌّ حَمِيمٞ ٣٤

Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сен яхшилик бўлган нарса ила дафъ қил. Кўрибсанки, сен билан орасида адовати бор кимса худди содиқ дўстдек бўлур. 11

Izohlar

11 (Бу Ислом даъватчилари учун жуда ҳам зарур бир сифатдир. Ҳар бир нарсани ёмонлик билан эмас, фақат яхшилик билан қарши олиш даражасига етган даъватчигина катта муваффақиятларга эришади. Аммо бу сифатга эришиш осон эмас.)

Tafsir

Аллоҳни рози қиладиган яхши амаллар, тоат-ибодатлар билан У Зотни ғазаблантирадиган гуноҳлар ва ёмон ишлар баробар бўлмас. Сизга ёмонлик қилган кимсани энг гўзал тарзда даф этинг, ўзингизни ундан мудофаа қилинг. Қарабсизки, сиз билан унинг ўртасидаги адоват дўстликка айланиб, унинг ўзи яқин дўстдек бўлиб қолади.