Fussilat surasi, 33-oyat

41:33

وَمَنۡ أَحۡسَنُ قَوۡلٗا مِّمَّن دَعَآ إِلَى ٱللَّهِ وَعَمِلَ صَٰلِحٗا وَقَالَ إِنَّنِي مِنَ ٱلۡمُسۡلِمِينَ ٣٣

Аллоҳга даъват қилган, солиҳ амалларни қилган ва «Албатта, мен мусулмонларданман!» деган кишидан ҳам гўзал сўзли ким бор?! 10

Izohlar

10 (Дунёдаги энг гўзал сўз Аллоҳ таоло йўлига чақирувчи сўздир. Дунёдаги энг гўзал сўзловчи Аллоҳ таолога даъват қилувчининг ўзидир. Аммо ўша сўзнинг ҳақиқатда гўзал бўлиши ва ўша сўзловчининг ўзи энг гўзал сўзловчи бўлиши учун қуруқ даъватнинг ўзи етмайди. Балки даъват билан бирга, солиҳ амал бўлиши ҳамда: «Албатта, мен мусулмонларданман», дейиши керак. Ана ўшандагина, у одам энг гўзал сўз сўзлаган бўлади. Зеро, фақат мусулмонлиги туфайли шу фазлга эга бўлгандир.)

Tafsir

Аллоҳни ягона илоҳ деб билишга ва У Зотнинг шариатига амал қилишга чақирадиган, ўзи ҳам Парвардигорини рози қиладиган солиҳ амалларни бажарадиган ва: "Мен Аллоҳга бўйсунадиган бандаларданман", дейдиган кимсадан кўра чиройлироқ сўзлайдиган бирон кимса йўқ.