لِيُوَفِّيَهُمۡ أُجُورَهُمۡ وَيَزِيدَهُم مِّن فَضۡلِهِۦٓۚ إِنَّهُۥ غَفُورٞ شَكُورٞ ٣٠
Чунки, У зот уларга ажрларини тўлиқ қилиб берур ва Ўз фазлидан зиёда ҳам қилур. Албатта, У ўта мағфиратли ва Шакур(оз амал учун кўп савоб берувчи)дир.
Tafsir
Зеро, Аллоҳ уларнинг қилган амалларига яраша ажру савобларни ортиғи билан беради. Аллоҳ Карамли Зотдир. У Зот мана шу сифатларга эга бўлган кишиларнинг гуноҳларини кечириб, қилган яхши амалларидан миннатдор бўлади.