فَٱذۡكُرُونِيٓ أَذۡكُرۡكُمۡ وَٱشۡكُرُواْ لِي وَلَا تَكۡفُرُونِ ١٥٢
Бас, Мени эслангиз, сизни эсларман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз.
Tafsir
Қалбларингиз ва бошқа аъзоларингиз билан мени эсланглар. Шунда мен ҳам сизларни мақташ ва Ўз ҳимоямга олиш билан эслайман. Амал қандай бўлса, жазо ёки мукофот ҳам ўшанга яраша бўлади. Сизларга берган неъматларим учун Менга шукр қилинглар, нонкўрлик қилиш ва ҳаромдан тап тортмаслик билан Менга куфр келтирманглар.