وَأَشۡرَقَتِ ٱلۡأَرۡضُ بِنُورِ رَبِّهَا وَوُضِعَ ٱلۡكِتَٰبُ وَجِاْيٓءَ بِٱلنَّبِيِّـۧنَ وَٱلشُّهَدَآءِ وَقُضِيَ بَيۡنَهُم بِٱلۡحَقِّ وَهُمۡ لَا يُظۡلَمُونَ ٦٩
Ва ер Робби нури ила ёришди. Китоб қўйилди. Пайғамбарлар ва гувоҳлар келтирилди. Улар орасида ҳақ ила ҳукм чиқарилди. Уларга зулм қилинмади. 23
Izohlar
23 (Яъни, маҳшар майдони Аллоҳнинг нури ила ёп-ёруғ бўлди. У кунда фақат Аллоҳнинг нури бўлади. Энди ҳамма нарса ҳисоб-китобга тайёр ҳам бўлди. Бандаларнинг номаи амаллари — бу дунёда қилган амаллари фаришталар томонидан ёзиб юрилган китоб ўртага қўйилди.)
Tafsir
Ер Парвардигорнинг Жилоси билан ёришди. Одамларнинг номаи аъмоллари тарқатилди. Ўз қавмларига қарши гукоҳлик беришлари учун пайғамбарлар келтирилди. Муҳаммад алайҳиссаломнинг уммати ҳам олиб келинди. Аллоҳ уларнинг ўрталарида адолат билан ҳукм қилди. Бу кунда улар зулм қилинмайдилар. Инсоннинг бирон ёмонлиги кўпайтирилмайди, бирон яхшилиги камайтирилмайди.