أَوۡ تَقُولَ حِينَ تَرَى ٱلۡعَذَابَ لَوۡ أَنَّ لِي كَرَّةٗ فَأَكُونَ مِنَ ٱلۡمُحۡسِنِينَ ٥٨
Ёки азобни кўрган чоғида: «Агар менга яна бир марта ортга (дунёга) қайтиш бўлганида, гўзал амал қилгувчилардан бўлар эдим», демасидан олдин... 19
Izohlar
19 (Охират азобини, ўлим талвасасини кўргандан кейинги надоматлар фойда бермайди. Ҳақ калом етиши билан дарҳол тавба қилиш, Аллоҳга тўла-тўкис таслим бўлиш ва Қуръонга эргашиш керак. Чунки, охиратда ушбу сўзларга жавобан Аллоҳ:)
Tafsir
Ёки азобни ўз кўзи билан кўрганида: "Менга яна бир марта дунёга қайтиш имкони берилганида эди, Аллоҳга тавба қилиб, гўзал амалларни қиладиган бўлар эдим", деб қолмасин.