Az-Zumar surasi, 52-oyat

39:52

أَوَلَمۡ يَعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَبۡسُطُ ٱلرِّزۡقَ لِمَن يَشَآءُ وَيَقۡدِرُۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّقَوۡمٖ يُؤۡمِنُونَ ٥٢

Улар Аллоҳ хоҳлаган кишисига ризқни кенг ва тор қилишини билмасмидилар?! Албатта, бунда иймон келтиргувчи қавмлар учун оят(белги)лар бордир.

Tafsir

Анави мушриклар деганларини дедилар ва билмадиларки, Аллоҳ Ўзи истаган одамга ризқни мўл қилиб беради. Синаш учун: шукр қиладими ёки нонкўрлик қиладими? Истаган одамига танг қилиб беради. Уни ҳам синаш учун: сабр қиладими ёки Аллоҳнинг қадаридан норози бўладими? Бу каби ризқнинг мўл ёки танг қилиб берилишида мўмин қавм учун Аллоҳнинг тадбирига далолат қилувчи белгилар бордир. Зеро, фақат мўминларгина бу белгилардан фойдалана оладилар. Кофирлар эса уларнинг ёнидан юз ўгириб ўтиб кетадилар.