خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ بِٱلۡحَقِّۖ يُكَوِّرُ ٱلَّيۡلَ عَلَى ٱلنَّهَارِ وَيُكَوِّرُ ٱلنَّهَارَ عَلَى ٱلَّيۡلِۖ وَسَخَّرَ ٱلشَّمۡسَ وَٱلۡقَمَرَۖ كُلّٞ يَجۡرِي لِأَجَلٖ مُّسَمًّىۗ أَلَا هُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡغَفَّٰرُ ٥
У осмонлару ерни ҳақ ила яратган, кечани кундуз устига ўрайдиган, кундузни кеча устига ўрайдиган, қуёш ва ойни бўйсундирадиган Зотдир. Ҳар бири белгиланган муддатча юрмоқда. Огоҳ бўлингким, У азийзу ўта мағфиратли Зотдир. 2
Izohlar
2 (Оятда Аллоҳ таолонинг ҳеч бир шерикка, фарзандга мутлақо ҳожати йўқлиги баён қилинмоқда. Аллоҳ таолонинг ваҳдониятининг далиллари эслатилмоқда.)
Tafsir
Осмонлару ерни бир етук ҳикмат билан яратди. Золимлар айтаётгандек беҳудага яратгани йўқ. Тунни кунга ўрайди. Кунни тунга ўрайди. Улардан бири келса, иккинчиси ғойиб бўлади. Қуёшни бўйсундириб қўйди. Ойни бўйсундириб қўйди. Ҳар бири ўзи учун белгилаб қўйилган муддатга қадар, яъни, ажаллари етгунига қадар юрадилар. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳ субҳонаҳу душманларидан қасос оладиган қудрат соҳибидир. Ҳеч ким Унга бас кела олмас. Тавба қилган бандалари учун эса Кечиримли, Мағфиратли Зотдир.