Az-Zumar surasi, 47-oyat

39:47

وَلَوۡ أَنَّ لِلَّذِينَ ظَلَمُواْ مَا فِي ٱلۡأَرۡضِ جَمِيعٗا وَمِثۡلَهُۥ مَعَهُۥ لَٱفۡتَدَوۡاْ بِهِۦ مِن سُوٓءِ ٱلۡعَذَابِ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِۚ وَبَدَا لَهُم مِّنَ ٱللَّهِ مَا لَمۡ يَكُونُواْ يَحۡتَسِبُونَ ٤٧

Агар зулм этганларга ер юзидаги барча нарса ва у билан яна шу қадар нарса берилса ҳам, қиёмат куни ёмон азобга тўлов қилиб юборишлари аниқ. Ва уларга Аллоҳ томонидан ўзлари хаёлларига ҳам келтирмаган нарсалар зоҳир бўлур. 16

Izohlar

16 (Кофир ва мушриклар бу дунёда гердайиб, талашиб-тортишганлари билан, қиёмат қоим бўлиб, ўзларига бериладиган азобни тушуниб етганларида, азобдан қутулиши учун бор-йўқ дунёсини беришга тайёр турадилар. Аммо бу тўлов кимга ҳам керак? Қиёмат кунининг қозиси пора ҳам, тўлов ҳам олмайди. У беҳожат Зот. Унинг ҳузурида кофир ва мушриклар учун амалларига яраша жазо бор, холос.)

Tafsir

Ширку маъсиятлар ила ўзига ўзи зулм қилган золимлар ер юзидаги ҳамма бойликлар ва яна шунча бойликларга эга бўлганларида қайта тирилганларидан кейинги азобнинг қаттиқлигидан қутулиш учун ҳаммасини тўлаб юборган бўлардилар. Лекин уларга бу имконият берилмас. Фаразан, шундай бўлган тақдирда ҳам улардан тўловлари қабул қилинмас. Улар Аллоҳ тарафидан ўзлари кутмаган, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган турфа азобларга гирифтор бўладилар.