أَلَيۡسَ ٱللَّهُ بِكَافٍ عَبۡدَهُۥۖ وَيُخَوِّفُونَكَ بِٱلَّذِينَ مِن دُونِهِۦۚ وَمَن يُضۡلِلِ ٱللَّهُ فَمَا لَهُۥ مِنۡ هَادٖ ٣٦
Аллоҳ Ўз бандасига етарли эмасми?! Улар сени Ундан бошқалар билан қўрқитурлар. Кимни Аллоҳ залолатга кетказса, бас, унинг учун ҳеч бир ҳидоят қилгувчи йўқ. 12
Izohlar
12 (Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом мушрикларни Аллоҳ таолонинг тавҳидига чақириб, уларнинг турли сохта худоларини айблаганларида, улар: «Муҳаммад худоларимизни сўкишдан тўхтамаса, унга, албатта, ёмонлик етади», деб у зот алайҳиссалоту вассаломни қўрқитмоқчи бўлганлар. Ушбу оят шу муносабат ила тушган экан. Гарчи хос сабаб билан нозил бўлса ҳам, маъноси умумийдир.)
Tafsir
Бандаси Муҳаммад алайҳиссаломга дин ишида ҳам, дунё ишида ҳам, душмандан ҳимоя қилишда ҳам Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилмасми? Улар эса сизни нодонликлари ва калтафаҳмликлари боис ўзлари ибодат қиладиган бутларидан қўрқитмоқчи бўладилар. Аллоҳ кимга тавфиқ, рушду ҳидоят бермаган бўлса, унга ҳеч ким тавфиқ ҳам, рушду ҳидоят ҳам бера олмас.