وَٱلَّذِي جَآءَ بِٱلصِّدۡقِ وَصَدَّقَ بِهِۦٓ أُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡمُتَّقُونَ ٣٣
Содиқ (сўз)ни келтирган ва уни тасдиқ қилган эса, ана ўшалар тақводорлардир. 11
Izohlar
11 (Яъни, Аллоҳнинг содиқ сўзини бандаларга етказган ва ўша содиқ сўзни тасдиқлаганлар тақводорлардир. Қуръони Каримни келтирган Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом ҳамда бошқа барча пайғамбарлар алайҳиссалом ва барча мўмин бандалар шу сирага кирадилар. Улар Аллоҳ таолога тақво этган, унинг айтганини қилган, қайтарганидан қайтган бандалардир.)
Tafsir
Фақат рост сўзлаган ва унга амал қилган пайғамбарлар ҳамда уларни тасдиқ этган мўминлар, ана ўшалар Парвардигорларининг буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийилиш ила тақво қиладиган чин тақводорлардир.