Az-Zumar surasi, 29-oyat

39:29

ضَرَبَ ٱللَّهُ مَثَلٗا رَّجُلٗا فِيهِ شُرَكَآءُ مُتَشَٰكِسُونَ وَرَجُلٗا سَلَمٗا لِّرَجُلٍ هَلۡ يَسۡتَوِيَانِ مَثَلًاۚ ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِۚ بَلۡ أَكۡثَرُهُمۡ لَا يَعۡلَمُونَ ٢٩

Аллоҳ бир мисол келтирадир. Бир одамга талашувчи шериклар эгадир. Саломат ҳолидаги бошқа бирига бир киши эгадир. Икковларининг мисоли баробарми?! Аллоҳга ҳамд бўлсин. Йўқ, кўплари билмаслар.

Tafsir

Аллоҳ мушрик ва муваҳҳид ҳақида бир мисол келтирди. Бир киши бир неча ҳожалар ўртасида талаш бўлиб, бирини рози қилса, бошқаси ғазабланиб тураверади. Шунинг учун у доим беқарор ва таҳликада юради. Бошқа бир кишининг эса ҳожаси битта. Унинг мақсадини билади ва шунинг учун доим хотиржам, бамайлихотир юради. Бу иккиси баробар эмас. Ҳамд Аллоҳникидир. Аксинча, уларнинг кўплари билмайдилар. Шу боис ширк келтираверадилар.