Az-Zumar surasi, 16-oyat

39:16

لَهُم مِّن فَوۡقِهِمۡ ظُلَلٞ مِّنَ ٱلنَّارِ وَمِن تَحۡتِهِمۡ ظُلَلٞۚ ذَٰلِكَ يُخَوِّفُ ٱللَّهُ بِهِۦ عِبَادَهُۥۚ يَٰعِبَادِ فَٱتَّقُونِ ١٦

Улар учун тепаларидан ҳам оловдан «соябонлар» бор, остларидан ҳам оловдан «соябонлар» бор. Бу билан Аллоҳ Ўз бандаларини қўрқитур. «Эй бандаларим, Менга тақво қилинглар!» 7

Izohlar

7 (Аллоҳ таоло қиёматнинг азоблари ҳақида олдиндан огоҳлантириб қўяди. Бошларига мусибат тушганда, эй Роббимиз, аввалроқ айтмаган экансан, демасинлар).

Tafsir

Уларни устларидан ҳам, остларидан ҳам ўт, тутун қоплаб олади. Аллоҳ бандаларини мана шу азобдан огоҳлантиради, қўрқитади. Эй бандаларим, буйруқларимни бажариш ва тақиқларимдан тийилиш ила Мендан қўрқинглар.