Az-Zukhruf surasi, 9-oyat

43:9

وَلَئِن سَأَلۡتَهُم مَّنۡ خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ لَيَقُولُنَّ خَلَقَهُنَّ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡعَلِيمُ ٩

Улардан: «Осмонлару ерни ким яратган!» – деб сўрасанг, албатта: «Уларни азийз ва ўта илмли зот яратган», дерлар.

Tafsir

Эй Пайғамбар, анави ҳақни тан олмай, ёлғонга чиқарадиган мушриклардан: "Осмонларни ким яратган, ерни ким яратган", деб сўрасангиз: "Уларни ҳаммадан Ғолиб, Азиз бўлган, ҳамма нарсани биладиган Зот яратган", деб жавоб беришлари тайин.