Az-Zukhruf surasi, 81-oyat

43:81

قُلۡ إِن كَانَ لِلرَّحۡمَٰنِ وَلَدٞ فَأَنَا۠ أَوَّلُ ٱلۡعَٰبِدِينَ ٨١

Сен: «Агар Роҳманнинг боласи бўлганида, мен унга ибодат қилгувчиларнинг биринчиси бўлар эдим», деб айт.

Tafsir

Эй Пайғамбар, қизлар Аллоҳникидир, дейдиганларга айтинг: "Аллоҳнинг ҳеч қандай боласи йўқ. Аллоҳ бундай нуқсондан пок ва олийдир. Мен эса ўша ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳга ибодат қилгувчиларнинг биринчисиман".