فَلَوۡلَآ أُلۡقِيَ عَلَيۡهِ أَسۡوِرَةٞ مِّن ذَهَبٍ أَوۡ جَآءَ مَعَهُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ مُقۡتَرِنِينَ ٥٣
Унга тиллодан бўлган билакузуклар ташланса ёки у билан бирга фаришталар ҳамроҳ бўлиб келса бўлмас эдими?!» – деб нидо қилди.
Tafsir
Уни юборган Аллоҳ унинг пайғамбар эканини билдириб қўйиш учун унга олтин билагузукларни ёғдириб бермабди-да. Ёки у билан бирга фаришталар қатор-қатор бўлиб келишмабди-да.