Az-Zukhruf surasi, 32-oyat

43:32

أَهُمۡ يَقۡسِمُونَ رَحۡمَتَ رَبِّكَۚ نَحۡنُ قَسَمۡنَا بَيۡنَهُم مَّعِيشَتَهُمۡ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَاۚ وَرَفَعۡنَا بَعۡضَهُمۡ فَوۡقَ بَعۡضٖ دَرَجَٰتٖ لِّيَتَّخِذَ بَعۡضُهُم بَعۡضٗا سُخۡرِيّٗاۗ وَرَحۡمَتُ رَبِّكَ خَيۡرٞ مِّمَّا يَجۡمَعُونَ ٣٢

Ёки улар Роббингнинг раҳматини тақсимлайдиларми? Биз ҳаёти дунёда уларнинг ораларида маишатларини тақсимладик ва баъзилари баъзиларини хизматкор қилиб олишлари учун айримларининг даражаларини айримларидан устун қилиб қўйганмиз. Роббингнинг раҳмати улар жамлайдиган нарсадан яхшидир.

Tafsir

Эй Пайғамбар, Парвардигорингизнинг раҳматини тақсимлаб, истаганига берадиган, истаганига бермайдиган ўшалар эканми ёки Аллоҳми? Уларга шу дунёдаги ризқларини Биз тақсимлаб берганмиз ва уларни бой-камбағал қилганмиз. Токи, бири бирига бўйсуниб, тирикчилик ўтказсинлар. Парвардигорингизнинг бандаларига охиратда кўрсатадиган марҳамати улар тўплаётган мол-дунёдан яхшироқдир.