وَلَمَّا جَآءَهُمُ ٱلۡحَقُّ قَالُواْ هَٰذَا سِحۡرٞ وَإِنَّا بِهِۦ كَٰفِرُونَ ٣٠
Қачонки уларга ҳақ келганида, улар: «Бу сеҳрдир ва, албатта, биз бунга кофирдирмиз», дедилар.
Tafsir
Уларга мана шу ҳақ эканига заррача шубҳа бўлмаган Қуръон келгач: "Бу сеҳрдир. У билан Муҳаммад бизни сеҳрлаяпти. Биз унга куфр келтирамиз. Ҳеч қачон иймон келтирмаймиз", дедилар.