At-Tur surasi, 49-oyat

52:49

وَمِنَ ٱلَّيۡلِ فَسَبِّحۡهُ وَإِدۡبَٰرَ ٱلنُّجُومِ ٤٩

Ва кечаси ҳам. Бас, юлдузлар ботгандан кейин ҳам тасбиҳ айт. 8

Izohlar

8 (Демак, ҳар доим Аллоҳга боғлиқ бўлмоқ зарур. Имом Молик Зуҳрийдан қилган ривоятларида Ибн Матъамнинг отаси айтадики, «Пайғамбар алайҳиссаломни шом намозида «Ват-Тур» сурасини ўқиётганларини эшитдим. У кишидан кўра овози ширинроқ ва қироати яхшироқ одамни кўрмаганман».)

Tafsir

Кечанинг бир қисмида ҳам Парвардигорингизга тасбеҳ айтинг, ибодат қилинг. Юлдузлар ботиб, кун ёриша бошлаганида эса бомдод намозини ўқинг.