At-Tur surasi, 35-oyat

52:35

أَمۡ خُلِقُواْ مِنۡ غَيۡرِ شَيۡءٍ أَمۡ هُمُ ٱلۡخَٰلِقُونَ ٣٥

Балки, улар, ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ, ўзлари яралгандирлар?! Ёки улар яратувчиларми?

Tafsir

Балки улар ҳеч яратувчисиз ўзларича яратилиб қолгандирлар! Ёки улар ўзларини ўзлари яратгандирлар! Ҳеч нарса яратувчисиз яратилмайди. Ҳеч бир нарса ўзидан ўзи яратилиб қолмайди. Шундай экан, нега яратувчиларига ибодат қилмайдилар?!