فَذَكِّرۡ فَمَآ أَنتَ بِنِعۡمَتِ رَبِّكَ بِكَاهِنٖ وَلَا مَجۡنُونٍ ٢٩
Бас, эслатгин: сен Роббинг неъмати ила фолбин ҳам эмассан, мажнун ҳам эмассан. 4
Izohlar
4 (Оятдаги «коҳин» сўзини биз фолбин деб таржима қилдик. Аслида, Арабистон ярим оролида коҳин алоҳида тушунчадир. У жинлар билан алоқаси борлигини ва ғойибдан хабар беришни даъво қилувчи шахсдир. Шунингдек, коҳинлар руҳлар, худолар билан ҳам алоқамиз бор дейишади ва баъзан табиблик даъвосини ҳам қилишади.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, сиз Қуръон билан эслатаверинг, панд-насиҳат қилаверинг. Аллоҳ сизга иймон берди, ақл берди. Сиз аллақандай коҳин ёки мажнун эмассиз. Аллоҳ ато этган иймон ва ақлдек неъматларга ноил бўлган кишининг коҳин ё мажнун бўлиши мумкин эмас.