At-Tawbah surasi, 58-oyat

9:58

وَمِنۡهُم مَّن يَلۡمِزُكَ فِي ٱلصَّدَقَٰتِ فَإِنۡ أُعۡطُواْ مِنۡهَا رَضُواْ وَإِن لَّمۡ يُعۡطَوۡاْ مِنۡهَآ إِذَا هُمۡ يَسۡخَطُونَ ٥٨

Улардан садақалар ишида сенга айб қўядиганлари ҳам бор. Агар ўша садақалардан уларга берилса, улар рози бўларлар. Агар берилмаса, кўрибсанки, ғазабланарлар.

Tafsir

Эй Пайғамбар, мунофиқлар орасида садақалар борсида сизни айблайдиганлари ҳам бор. Садақалардан уларга ҳам берсангиз, рози бўладилар. Бермасангиз, айблашни бошлайдилар.