At-Tawbah surasi, 4-oyat

9:4

إِلَّا ٱلَّذِينَ عَٰهَدتُّم مِّنَ ٱلۡمُشۡرِكِينَ ثُمَّ لَمۡ يَنقُصُوكُمۡ شَيۡـٔٗا وَلَمۡ يُظَٰهِرُواْ عَلَيۡكُمۡ أَحَدٗا فَأَتِمُّوٓاْ إِلَيۡهِمۡ عَهۡدَهُمۡ إِلَىٰ مُدَّتِهِمۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلۡمُتَّقِينَ ٤

Магар мушриклардан сиз аҳдлашганингиздан кейин ҳеч нарсани нуқсон қилмаганлари ва сизга қарши бировга ёрдам бермаганларининг аҳдларини муддатларигача батамом қилинг. Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир.

Tafsir

Сизлар билан аҳдлашиб, аҳдига вафо қилган, уни бузмаган мушриклар бундан мустасно. Уларнинг аҳдларини ўз муддатигача етказинглар. Албатта, Аллоҳ тақводорларни яхши кўради. Тақводорларки, Аллоҳнинг ҳамма буйруқларига, жумладан, аҳдга вафо қилиш ҳақидаги фармонига бўйсунадилар ҳамда У Зотнинг ҳамма тақиқларидан, жумладан, хиёнатдан тийиладилар.