At-Tawbah surasi, 33-oyat

9:33

هُوَ ٱلَّذِيٓ أَرۡسَلَ رَسُولَهُۥ بِٱلۡهُدَىٰ وَدِينِ ٱلۡحَقِّ لِيُظۡهِرَهُۥ عَلَى ٱلدِّينِ كُلِّهِۦ وَلَوۡ كَرِهَ ٱلۡمُشۡرِكُونَ ٣٣

У, гарчи мушриклар ёқтирмаса ҳам, Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан уни ҳамма диндан устун қилиш учун юборган Зотдир. 18

Izohlar

18 (Аллоҳ таоло Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломни ҳидоят ва ҳақ дин билан юборган. У дини Исломнинг дунёдаги барча динлардан устун бўлишини хоҳлайди. Аҳли китоблар Аллоҳнинг бу хоҳишига қарши чиқадилар. Улар Исломнинг бошқа динлардан устунлигини кўра олмайдилар. Шунинг учун қўлларидан келган барча ёмонликларни қиладилар.)

Tafsir

Аллоҳ шундай зотки, Муҳаммад алайҳиссаломни Қуръон ва ҳақ дин билан юборди. Қуръон одамлар учун ҳидоятдир. Ҳақ дин Ислом динидир. Гарчи мушрикларга ёқмаса-да, исломий ҳукмлар, ҳужжатлар ва далиллар бошқа динлардан ғолиб бўлиши муқаррар.