At-Tawbah surasi, 30-oyat

9:30

وَقَالَتِ ٱلۡيَهُودُ عُزَيۡرٌ ٱبۡنُ ٱللَّهِ وَقَالَتِ ٱلنَّصَٰرَى ٱلۡمَسِيحُ ٱبۡنُ ٱللَّهِۖ ذَٰلِكَ قَوۡلُهُم بِأَفۡوَٰهِهِمۡۖ يُضَٰهِـُٔونَ قَوۡلَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ مِن قَبۡلُۚ قَٰتَلَهُمُ ٱللَّهُۖ أَنَّىٰ يُؤۡفَكُونَ ٣٠

Яҳудийлар: «Узайр Аллоҳнинг ўғлидир», – дедилар. Насоролар: «Масийҳ Аллоҳнинг ўғлидир», – дедилар. Бу оғизлари билан айтган гапларидир. Аввалги куфр келтирганларнинг гапига ўхшатурлар. Аллоҳ уларни лаънатласин. Қаён бурилмоқдалар?!

Tafsir

Яҳудийлар ҳам, насронийлар ҳам мушриклардир. Яҳудийлар Узайр Аллоҳнинг ўғли деб, насронийлар эса Масиҳ Ийсо Аллоҳнинг ўғли, деб даъво қиладилар. Шу билан ҳар иккиси ҳам ширк келтирганлар. Бу ҳеч қандай далил, ҳужжатга асосланмаган уларнинг оғизларидаги қуруқ гапдир. Бу гаплари билан улар "Фаришталар Аллоҳнинг қизларидир", дейдиган мушрикларга ўхшайдилар. Аллоҳ бундай нуқсондан Олийдир, Буюкдир. Қандай қилиб ҳақ турганда ботил сари бурилиб кетар эканлар-а!