At-Tawbah surasi, 16-oyat

9:16

أَمۡ حَسِبۡتُمۡ أَن تُتۡرَكُواْ وَلَمَّا يَعۡلَمِ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ جَٰهَدُواْ مِنكُمۡ وَلَمۡ يَتَّخِذُواْ مِن دُونِ ٱللَّهِ وَلَا رَسُولِهِۦ وَلَا ٱلۡمُؤۡمِنِينَ وَلِيجَةٗۚ وَٱللَّهُ خَبِيرُۢ بِمَا تَعۡمَلُونَ ١٦

Сиздан жиҳод қилганларни, Аллоҳдан, Унинг Расулидан ва мўминлардан ўзгани дўст тутмаганларни билмай туриб, Аллоҳ томонидан тарк этиб қўйилмоғингизни ўйладингизми? Аллоҳ нима қилаётганларингиздан хабардор Зотдир. 9

Izohlar

9 (Даъват қилиб динга қизиқтирилганда, одамлар кўпчиликка қўшилаверадилар. Турли фикр, мақсад ва ғараз билан ўзини мусулмон кўрсатишга ҳамма уринаверади. Баъзилар сиртдан ўзини мусулмон кўрсатиб, ичдан Аллоҳдан бошқани дўст тутган бўлиши мумкин. Мўминлардан бошқани дўст тутган бўлиши мумкин. Бундай кишиларнинг ҳақиқий башараларини очиш учун сохтакорлар чидай олмайдиган қийинроқ иш таклиф қилинади. Жиҳод ана ўша ишлардан биридир. Жиҳодда ҳақиқий мўмин-мусулмонлар бошқалардан ажралиб чиқиб қоладилар.)

Tafsir

Эй мўминлар, Аллоҳ сизларни синамасдан, тек ташлаб қўяди, деб ўйладингизми? Синов келиши илоҳий қонуниятдирки, у билан Аллоҳ Ўзини, Пайғамбарини ва мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмайдиган, холис Аллоҳ учун жиҳод қиладиган мужоҳидларни билиб олади. Аллоҳ ҳамма ишларингиздан хабардордир. Ҳеч нарса У Зотдан яширин бўла олмас. Яқинда қилган амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни берур.