وَيُذۡهِبۡ غَيۡظَ قُلُوبِهِمۡۗ وَيَتُوبُ ٱللَّهُ عَلَىٰ مَن يَشَآءُۗ وَٱللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ ١٥
Ва қалбларидаги аччиқни кетказадир. Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшанинг тавбасини қабул қиладир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли Зотдир. 8
Izohlar
8 (Яъни, муҳими сизлар жанг қилаверинглар, бу ёғини Аллоҳнинг Ўзи билади. Аллоҳ сизларни қудратига парда қила туриб, қўлларингиз билан мушрикларни азоблайди, хорлайди. Мўминларга нусрат, мушрикларга мағлубият бериш билан аввалда мушриклар озорлаган мўминларнинг кўнгилларини даволайди. Исломга ёрдам бериб, уни куфрдан устун қилиш билан мўминларнинг қалбида йиғилиб қолган аччиқларни кетказади.)
Tafsir
Мўмин бандаларига зафар ато этиш билан уларнинг қалбларидаги ғам-андуҳни кетказади. Анави саркашлардан тавба қилганлари бўлса, Аллоҳ Ўзи истаган одамни кечиради. Масалан, Макка фатҳи бўлган пайтда улардан айримларининг тавбасини қабул қилган. Аллоҳ тавба қилувчининг содиқлигини биладиган, ҳар бир яратиши, тадбири ва шариатини ҳикмат билан қиладиган ҳаким Зотдир.