أَلَمۡ يَعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ هُوَ يَقۡبَلُ ٱلتَّوۡبَةَ عَنۡ عِبَادِهِۦ وَيَأۡخُذُ ٱلصَّدَقَٰتِ وَأَنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلتَّوَّابُ ٱلرَّحِيمُ ١٠٤
Улар, албатта, Аллоҳ Ўз бандаларидан тавбани қабул қилишини ва садақаларни олишини ва, албатта, Аллоҳнинг Ўзи тавбаларни кўплаб қабул қилгувчи ва раҳимли Зот эканини билмасларми?
Tafsir
Ўша жиҳоддан қолиб, кейин тавба қилганлар билиб қўсинларки, Аллоҳ тавба қилувчилардан тавбаларини қабул қилади, садақаларни ҳам қабул қилиб олади, кейин садақа қилган кишига ажру савоблар ато этади ва албатта Аллоҳ тавба қилган бандаларидан тавбаларини қабул қилувчи ва уларга Меҳрибон Зотдир.