يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّبِيُّ جَٰهِدِ ٱلۡكُفَّارَ وَٱلۡمُنَٰفِقِينَ وَٱغۡلُظۡ عَلَيۡهِمۡۚ وَمَأۡوَىٰهُمۡ جَهَنَّمُۖ وَبِئۡسَ ٱلۡمَصِيرُ ٩
Эй Набий! Кофир ва мунофиқларга қарши жиҳод қил ва уларга маҳкам тур. Уларнинг жойи жаҳаннамдир ва у жой қандоқ ҳам ёмон манзил!
Tafsir
Эй Пайғамбар, кофирларга қарши қилич билан, мунофиқларга қарши тил (далил, ҳужжат) билан, ҳадларни ижро этиш билан курашинг. Уларга қаттиққўл бўлинг. Токи сиздан қўрқсинлар, ҳайбатлансинлар. Қиёмат куни уларнинг борар жойи жаҳаннамдир. Нақадар ёмон оқибат!