At-Tahrim surasi, 4-oyat

66:4

إِن تَتُوبَآ إِلَى ٱللَّهِ فَقَدۡ صَغَتۡ قُلُوبُكُمَاۖ وَإِن تَظَٰهَرَا عَلَيۡهِ فَإِنَّ ٱللَّهَ هُوَ مَوۡلَىٰهُ وَجِبۡرِيلُ وَصَٰلِحُ ٱلۡمُؤۡمِنِينَۖ وَٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ بَعۡدَ ذَٰلِكَ ظَهِيرٌ ٤

Агар икковингиз Аллоҳга тавба қилсангиз, батаҳқиқ, қалбларингиз (ҳаққа) мойил бўлур. Агар унга қарши чиқсангиз, бас, албатта, Аллоҳ унинг ёрдамчисидир ва Жаброил ҳам, солиҳ мўминлар ҳам. Ундан сўнг фаришталар унга суянчиқдир.

Tafsir

Иккалангизга тавба қилиш лозим бўлди. Чунки қалбларингиз Пайғамбар алайҳиссалом ёқтирмайдиган ишни ёқтириб қолди. Яъни, жориядан ўзини тортиб, уни ўзига ҳаром қилиб олишини истаб қолдинглар. Пайғамбарга қарши тил бириктиришда давом этаверсангизлар, бас, Аллоҳ унинг Мададкоридир. Жаброил ҳам, солиҳ мўминлар ҳам. Бундан ташқари фаришталар ҳам у зотнинг ёрдамчилари бўлиб, у кишига озор берувчиларга қарши турадилар.