وَإِذۡ أَسَرَّ ٱلنَّبِيُّ إِلَىٰ بَعۡضِ أَزۡوَٰجِهِۦ حَدِيثٗا فَلَمَّا نَبَّأَتۡ بِهِۦ وَأَظۡهَرَهُ ٱللَّهُ عَلَيۡهِ عَرَّفَ بَعۡضَهُۥ وَأَعۡرَضَ عَنۢ بَعۡضٖۖ فَلَمَّا نَبَّأَهَا بِهِۦ قَالَتۡ مَنۡ أَنۢبَأَكَ هَٰذَاۖ قَالَ نَبَّأَنِيَ ٱلۡعَلِيمُ ٱلۡخَبِيرُ ٣
Набий хотинларидан баъзисига сир гап айтган эди. Бас, у (сир)дан хабар берди ва Аллоҳ у(иш)ни у(Набий)га билдирди. У баъзисини билдирди ва баъзисини эсламади. Қачон у(Набий) ул(аёл)га (иш) ҳақида хабар берганида, у: «Буни сенга ким хабар қилди», деди. У(Набий): «Менга ҳамма нарсани билувчи ва ҳамма нарсадан хабардор Аллоҳ хабар берди», деди. 2
Izohlar
2 (Оятда Пайғамбар хотинларидан бири деб Ҳафса онамиз назарда тутиляптилар. «Сир гап» эса, Пайғамбар алайҳиссаломнинг у кишига «Морияга яқинлик қилмаслик ёки асал ичмаслик» ҳақида айтган гапларидир. Лекин Ҳафса онамиз сир гапни Оиша онамизга айтдилар. Аллоҳ Ҳафсанинг сирни фош этганини Пайғамбар алайҳиссаломга Жаброил фаришта орқали билдирди. «Пайғамбар алайҳиссалом Ҳафсага сирни Оишага фош қилинганини эслатганларида, у «Бу хабарни сизга ким етказди? деб сўрайди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Ҳамма нарсани билувчи ва ҳамма нарсадан хабардор Аллоҳ билдирди», деб жавоб берадилар.) Эй икки аёл!
Tafsir
Эсланг, ўшанда Пайғамбар алайҳиссолату вассалом хабарни фақат Ҳафсагагина айтиб, Мория билан ҳеч қачон яқинлик қилмаслигини билдирган эди. Ҳафса бу хабарни Оишага етказгач, Аллоҳ пайғамбарига сири фош бўлганини билдирди. Шунда у зот Ҳафсани койиб, ўзига айтилган гапларнинг бир қисмини унга айтди, бир қисмини эса айтмади. Шунда Ҳафса: "Бу хабарни сизга ким етказди?", деб сўраган эди, "У хабарни менга ҳамма нарсани билгувчи ва ҳамма яширин нарсалардан хабардор Зот етказди", деб жавоб берди.