ذَٰلِكَ بِأَنَّهُۥ كَانَت تَّأۡتِيهِمۡ رُسُلُهُم بِٱلۡبَيِّنَٰتِ فَقَالُوٓاْ أَبَشَرٞ يَهۡدُونَنَا فَكَفَرُواْ وَتَوَلَّواْۖ وَّٱسۡتَغۡنَى ٱللَّهُۚ وَٱللَّهُ غَنِيٌّ حَمِيدٞ ٦
Бунинг боиси шуки, уларга Пайғамбарлари ойдин далиллар билан келардилар, улар бўлса, бизни башар ҳидоятга бошларми, деб куфрга кетардилар ва (ҳақдан) юз ўгирардилар. Ва Аллоҳ беҳожат бўлди. Аллоҳ беҳожат ва мақталгандир.
Tafsir
Бунга сабаб шуки, уларга пайғамбарлари ёрқин ҳужжатларни, аниқ-тиниқ далилларни олиб келардилар. Улар эса: "Бизни тўғри йўлга ўзимизга ўхшаган инсон зоти бошлар эканми?", деб куфр келтирдилар ва иймон келтиришдан бош тортдилар. Бу билан Аллоҳга зарар қилмадилар. Зеро, Аллоҳ уларнинг иймон келтиришларига, тоат-ибодат қилишларига муҳтож эмас. Алоҳ биронта бандасига муҳтож бўлмайдиган Беҳожат ва ҳамма гапларию ишларида мақтовга лойиқ Зотдир.