Ash-Shura surasi, 41-oyat

42:41

وَلَمَنِ ٱنتَصَرَ بَعۡدَ ظُلۡمِهِۦ فَأُوْلَٰٓئِكَ مَا عَلَيۡهِم مِّن سَبِيلٍ ٤١

Албатта, ким ўзига бўлган зулмдан кейин нусрат қозонса, бас, ундайларни (айблашга) ҳеч йўл йўқ.

Tafsir

Ким зулм кўриб, ортидан қасосини олиб, ғолиб бўлса, уни айблашга ҳеч қандай йўл йўқ. Чунки у фақат ўз ҳаққини олди, холос.