Ash-Shu'ara surasi, 63-oyat

26:63

فَأَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ أَنِ ٱضۡرِب بِّعَصَاكَ ٱلۡبَحۡرَۖ فَٱنفَلَقَ فَكَانَ كُلُّ فِرۡقٖ كَٱلطَّوۡدِ ٱلۡعَظِيمِ ٦٣

Бас, Биз Мусога: «Асоинг билан денгизни ур», деб ваҳий қилдик. Бас, у (денгиз) бўлиниб, ҳар бўлаги улкан тоғдек бўлди.

Tafsir

Мусога ваҳий юбориб, асоси билан денгизни уришни амр этдик. У амримизни бажо келтирди. Денгиз ёрилиб, ўн икки йўлак ҳосил бўлди. Бани Исроил қабилаларининг сони ҳам шунча эди. Ҳар бир йўлак бамисоли бир улкан тоғдек баҳайбат ва сув ўтказмайдиган мустаҳкам эди.