فَأَرۡسَلَ فِرۡعَوۡنُ فِي ٱلۡمَدَآئِنِ حَٰشِرِينَ ٥٣
Бас, Фиръавн шаҳарларга тўпловчилар юборди:
Tafsir
Фиръавн Мусонинг Бани Исроилни олиб, Мисрдан чиқиб кетганидан хабар топгач, уларни қайтариш мақсадида айрим аскарларини лашкар тўплаш учун шаҳарларга юборди.