Ash-Shu'ara surasi, 176-oyat

26:176

كَذَّبَ أَصۡحَٰبُ لۡـَٔيۡكَةِ ٱلۡمُرۡسَلِينَ ١٧٦

Қалин дарахтзор эгалари Пайғамбарларни ёлғончи қилдилар. 17

Izohlar

17 (Бу оятда зикри келаётган «қалин дарахтзор» Мадян ўлкасидир. Аллоҳ таоло Шуайб алайҳиссаломни шу ерга пайғамбар этиб юборди. Шуайб алайҳиссалом қиссасини, Ҳижр сурасида ўрганганмиз.)

Tafsir

Мадян яқинидаги қалин дарахтзори бор шаҳарликлар ўз пайғамбарлари Шуайб алайҳиссаломни ёлғончига чиқариш билан, ҳамма пайғамбарларни ёлғончига чиқардилар.