وَأَمۡطَرۡنَا عَلَيۡهِم مَّطَرٗاۖ فَسَآءَ مَطَرُ ٱلۡمُنذَرِينَ ١٧٣
Ва уларнинг устига бир ёмғир ёғдирдикки, бас, огоҳлантирилганларнинг ёмғири қандоқ ҳам ёмон бўлди. 16
Izohlar
16 (Шунинг учун ҳам ҳанафий мазҳабидаги баъзи фақиҳлар, Лут алайҳиссалом қавми кирдикорини қилган баччавозларни, тошбўрон қилиб ўлдириш керак, дейдилар.)
Tafsir
Уларнинг устига осмондан тош ёғдирдик. Лут уларни, шу ишларини тўхтатмасдан қилаверадиган бўлсалар, Аллоҳнинг азоби келишидан огоҳлантирган эди. Мана энди улар устига ёғаётган бу тошлар нақадар ёмон бало бўлди.