As-Saffat surasi, 62-oyat

37:62

أَذَٰلِكَ خَيۡرٞ نُّزُلًا أَمۡ شَجَرَةُ ٱلزَّقُّومِ ٦٢

Манзил ўлароқ ана ўша яхшими ёки заққум дарахтими?

Tafsir

Аллоҳ Ўзининг мухлис бандаларига тайёрлаб қўйган мана шу абадий жаннат яхшироқ зиёфатми, мартабами ёки Қуръонда лаълатланган заққум дарахтими? У кофирларнинг таоми бўлиб, тўйдирмайди, юқмайди.