إِنَّهُمۡ كَانُوٓاْ إِذَا قِيلَ لَهُمۡ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا ٱللَّهُ يَسۡتَكۡبِرُونَ ٣٥
Чунки, уларга қачонки «Лаа илааҳа Иллаллоҳу», дейилса, мутакаббирлик қилар эдилар.
Tafsir
Анави мушрикларга: "Аллоҳдан ўзга буйруғини бажариш ва тақиқидан тийилишга арзийдиган маъбуд йўқдир", дейилганда катта кетиб, мутакаббирлик қилиб, У Зотга бўйсунишдан бош тортдилар.