فَحَقَّ عَلَيۡنَا قَوۡلُ رَبِّنَآۖ إِنَّا لَذَآئِقُونَ ٣١
Бас, ҳаммамизга Роббимизнинг (азоб) сўзи ҳақ бўлди. Албатта, биз тотгувчилармиз.
Tafsir
Бас, бизга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ таолонинг: "Жаҳаннамни сен ва сенга эргашганларнинг ҳаммаси билан аниқ тўлдираман", (Сод - 85) деган огоҳлантирув ваъдаси ҳақ бўлди. Энди биз ўша ваъда қилинган азобни сўзсиз тотгувчилармиз.