As-Saffat surasi, 23-oyat

37:23

مِن دُونِ ٱللَّهِ فَٱهۡدُوهُمۡ إِلَىٰ صِرَٰطِ ٱلۡجَحِيمِ ٢٣

Аллоҳдан ўзга нарсаларини тўпланглар. Бас, уларни жаҳийм йўлига ҳидоят қилинг» (дейилур).

Tafsir

Ўша кунда фаришталарга шундай дейилади: "Золим мушрикларни ва уларнинг ҳамтовоқларини ҳамда улар ибодат қилиб юрган бутларини тўплаб, ҳаммасини жаҳаннам сари ҳайдаб боринглар. Зеро, уларнинг борар жойи ўша дўзахдир.