وَلَقَدۡ سَبَقَتۡ كَلِمَتُنَا لِعِبَادِنَا ٱلۡمُرۡسَلِينَ ١٧١
Батаҳқиқ, Пайғамбар этиб юборилган бандаларимизга сўзимиз ўтгандир.
Tafsir
Пайғамбар қилиб юборилган бандаларимиз Аллоҳ уларга ато этган ҳужжат ва қувват ила душманлари устидан ғолиб бўлишлари ҳамда зафар Аллоҳ йўлида Аллоҳ Сўзини олий қилиш учун курашадиган қўшин учун бўлиши ҳақида Сўзимиз ўтган.