As-Saffat surasi, 158-oyat

37:158

وَجَعَلُواْ بَيۡنَهُۥ وَبَيۡنَ ٱلۡجِنَّةِ نَسَبٗاۚ وَلَقَدۡ عَلِمَتِ ٱلۡجِنَّةُ إِنَّهُمۡ لَمُحۡضَرُونَ ١٥٨

Ва улар У билан жинлар орасида насаб (даъвоси) қилдилар. Ҳолбуки, жинлар ўзларининг албатта (азобга) ҳозир қилингувчиликларини билганлар.

Tafsir

Мушриклар Аллоҳ билан кўринмас фаришталар ўртасида насаб риштаси бор, дедилар. Шундан келиб чиқиб, фаришталар Аллоҳнинг қизлари, деб даъво қилдилар. Ҳолбуки, фаришталар аниқ билдиларки, Аллоҳ яқинда мушрикларни ҳисоб-китоб учун ҳозирлайди.