As-Saffat surasi, 149-oyat

37:149

فَٱسۡتَفۡتِهِمۡ أَلِرَبِّكَ ٱلۡبَنَاتُ وَلَهُمُ ٱلۡبَنُونَ ١٤٩

Бас, улардан сўра-чи, Роббингга қизлар-у, уларга ўғиллар эканми?!

Tafsir

Эй Муҳаммад, мушрикларни мот қилиб қўйиш учун улардан сўранг-чи, ўзингиз ёқтирмаётган қизларни Аллоҳники деб, ёқтирадиганларингиз ўғилларни ўзингизники, деб биласизларми? Бу қандай тақсимлаш бўлди?!